Бир ойда бир неча юзлаб браконьерлар қўлга тушди, улар етказган зарар 1.5 млрд. сўмдан ошади
БМТнинг Атроф муҳит бўйича дастур (ЮНЕП) экспертлари томонидан тўпланган илмий далилларга мувофиқ экотизимлар яхлитлиги инсон саломатлиги ва ривожланиши учун муҳим аҳамият касб этади. Атроф муҳитдаги антропоген ўзгаришлар ёввойи ҳайвонлар популяцияси тузилмасини ўзгартиради ва биологик хилма-хилликни қисқартиради. Бу эса атроф муҳит ҳолатининг ўзгаришига ва ўз навбатида, турли касаллик ташувчилар, патогенларнинг юзага келишига сабаб бўлади.
Айниқса, пандемия шароитида мамлакатимизда Давлат экология қўмитаси томонидан биологик хилма-хилликни муҳофаза қилиш бўйича зарур чора тадбирлар амалга оширилмоқда.
Давлат Экология қўмитаси ахборот хизматининг «Xabar.uz»га маълум қилишича, броконьерликка қарши кураш ойи тадбирида 2020 йил май ойи давомида давлат инспекторлари томонидан жами 600 та ҳуқуқбузарлик ҳолатлари (ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш, ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ноқонуний балиқ ови) аниқланган бўлиб, 456 нафар ҳуқуқбузарларга нисбатан жами 2 млрд. сўм жарима ва табиатга етказилган зарар суммалари белгиланган.
Шундан, маъмурий жарималар 447млн.сўм, табиатга етказилган зарар 1 млрд. 553 млн. сўмни ташкил этади.
92 та ҳолат бўйича 702,7 млн. сўм жарима ва табиатга етказилган зарарни ундириш мақсадида тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга киритилди.
Ҳуқуқбузарлардан 83та ов қуроли ва аслаҳалар, 411 та тўр ,18 та электр қармоқ, 22 та электр арра ва болталар, 733,8 кг. балиқ, 92,5м³ дарахт ва буталар ўтини олиб қўйилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter