Бир гуруҳ диний соҳа вакиллари АҚШга ташриф буюрди
Ўзбекистонлик бир гуруҳ имомлар АҚШга ташриф буюрдилар. Бу ҳақда Мусулмонлар идораси матбуот хизмати хабар берди.
АҚШ ва Канададаги Жавлон Ваҳобов диний соҳа вакилларига табрик йўллаган.
«Ўзбекистон Республикасининг АҚШ ва Канададаги элчихонаси номидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси аъзоларини, мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан Тошкент, Наманган, Фарғона ва Самарқанд шаҳарларидан келган муҳтарам имомларимизни ташрифи билан қутлайман. Бу фидоий, қадрли, жонкуяр ва меҳрибон устозларнинг барчаси Америка Қўшма Штатлари бўйлаб сафар қилиб, Колумбия округи, Филаделфия, Нью-Йорк, Цинcиннати, Чикаго, Орландо ва Маямига ташриф буюриб, Рамазон ойида ватандошларимиз билан учрашувлар ўтказадилар. Ислом динининг асл моҳиятини мусулмонларга чиройли ва таъсирли маърузалари билан тушунтирадилар», деб ёзади Жавлон Ваҳобов ўзининг Facebook саҳифасида.
Айни дамда АҚШнинг Вашингтон штатида соат миллари тонгги олтига яқинлашганини кўрсатмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter