Биометрик паспортлар хонадонларга бориб топширилди
Чиноз тумани ИИБ МваФРБ ходимлари томонидан ногиронлиги бўлган, имконияти чекланганлиги ёки бошқа сабабларга кўра, маълумотларни йиғиш пунктига келиш имкони бўлмаган 50га яқин фуқароларнинг хонадонларига ташриф буюриш орқали мобил қурилма ёрдамида, уларнинг маълумотлари жамланиб ҳужжатлаштирилди ва биометрик паспортлар тайёрланди.
Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати хабар беришича, ушбу паспортларни, фуқароларни ортиқча оввора қилмаган ҳолда, туман ИИБ бошлиғининг ўринбосари капитан Маҳмуджон Якубов ва Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими бошлиғи капитан Отабек Исраилов томонидан уларнинг уйларига бориб топширдилар.
Эслатиб ўтамиз, эски нусхадаги (нобиометрик) паспортлар республика ҳудудида 2019 йил якунида қадар амал қилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter