Би-би-си Ўзбек хизмати ва Ўзбекистон ЭОАВМА ўртасида меморандум имзоланди
Тошкентда Жаҳон матбуот эркинлиги кунига бағишланган халқаро форум доирасида Би-би-си Ўзбек хизмати ва Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси (ЎзЭОАВМА) ўртасида ўзаро англашув-ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Бу ҳақда Би-би-си Ўзбек хизмати хабар берди.
Меморандумдан кўзланган мақсад Ўзбекистонда медиа ҳамкорликни янада ривожлантириш, жумладан, Ўзбекистон ва дунёда рўй бераётган воқеа-ҳодисалар бўйича мунтазам ахборот (видео) алмашиш бўйича қадам-бақадам фаолиятни шакллантириш экани айтилади.
Меморандумни Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси (ЎзЭОАВМА) раиси Фирдавс Абдуҳолиқов ва Би-Би-Си Ўзбек хизмати муҳаррири Хайрулло Файз имзолашган.
Ўтган бир неча ой мобайнида Би-би-си Ўзбек хизмати журналистлари тайёрлаган лавҳалар деярли ҳар ҳафта Ўзбекистоннинг «Севимли» каналида эфирга узатилмоқда.
Шунингдек, хабарда айни пайтда Ўзбекистондаги қатор етакчи онлайн нашрлар билан ҳам ҳамкорликка доир келишувлар устида ишлар бошлангани айтилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter