Белдирсойда экоҳашар ўтказилади. Эко-акцияда ҳамма қатнашиши мумкин
Ўзбекистонда 17-18 август, яъни умумҳалқ ҳашари кунлари Белдирсойда «HASHAR WEEK» ўтказилади.
ЎзР Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тоғда дам олиш ҳудудларининг ўта ифлосланганлиги борасидаги мурожаатларни инобатга олиб, 17 август куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Белдирсой ҳудудини чиқиндилардан тозалаш бўйича «HASHAR WEEK» экологик акциясини ўтказади (мўлжал– «Tibet Mounts Flora» дам олиш мажмуаси).
Эко-акцияда истаган одам қатнашиши мумкин. Ташкилотчилар қатнашчиларни акция жойигача етиб бориш учун автотранспорт, тозалаш учун қўлқоп, чиқинди учун қоплар билан таъминлаб, йиғилган ахлатни олиб чиқиб кетишини ташкил этадилар. Эко-акцияда қатнашиш учун 16 август соат 17:00 га қадар қуйидаги телефонлар орқали рўйхатдан ўтиш зарур:
(+998) 71 207-07-70 (ички. 1029 #) – Экология давлат қўмитасининг ахборот хизмати;
(+998) 90 808-40-02 (Севара Давлатова);
(+998) 97 707-35-10 (Нодир Шерқулов).
Қатнашчилардан 17 август (шанба) куни 8:30 га қадар UCELL нинг бош офиси, Бош почтамт, Sanoat Qurilish Bank (SQB) банк ёнига тўпланишлари сўралади. Тошкент вилоятидан қатнашчилар гуруҳга соат 10:30 да «Tibet Mounts Flora» дам олиш мажмуаси олдида қўшилишлари мумкин.
Тошкент шаҳридан кетиш вақти 8.30, қайтиш 16:00 да. Эко-акцияга қўшилинг. Табиатимизни тоза ҳолда сақлашга ўз ҳиссангизни қўшинг. Бу ҳам катта савоб.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter