Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Беларусь президентини тантанали кутиб олиш маросими бўлди (фото)

Беларусь президентини тантанали кутиб олиш маросими бўлди (фото)

Фото: Президент матбуот хизмати

«Кўксарой» қароргоҳида Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенкони расмий кутиб олишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ва Беларусь байроқлари билан безатилган майдонда олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Беларусь етакчисини самимий кутиб олди ва шоҳсупага таклиф қилди. Икки мамлакат мадҳиялари янгради.

Давлат раҳбарлари фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутладилар.

Биргаликда суратга тушилгач, олий даражадаги музокаралар бошланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг