Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Баъзи жойларда қор ёғади» — Ўзгидромет

«Баъзи жойларда қор ёғади» — Ўзгидромет

Фото: Xabar.uz

Ўзбeкистон бўйича 10-12 ноябрь кунларига об-ҳаво прогнози тақдим қилинди.

Бугун Ўзбекистон бўйича ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.

Шанба кунига келиб, куннинг иккинчи ярмида Бухоро ва Навоий вилоятларида, кечга томон эса Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ёмғир ёғади. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди.

Якшанба куни Ўзбекистон бўйлаб яна ёғингарчилик кутилмайди, фақат кечаси ва эрталабги соатларда Фарғона водийси вилоятларида ва Тошкент вилоятининг баъзи жойларида ёмғир ёғади.

10-12 ноябрь кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 11 ноябрь ва 12 ноябрда кечга томон ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, Тошкент вилоятида баъзи жойларида кучли бўлади.

Бугун ва дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 13-18 даража илиқ бўлиши сақланиб туради.

Пойтахтимизда 10 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. 11 ноябрда кечга томон ёмғир ёғади. 12 ноябрда кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади, кундузи ёғингарчилик кутилмайди.

Кундуз кунги ҳарорат бугун ва эртага ҳарорат 16-18° илиқ, якшанба куни эса 13-15° илиқ, кечаси 4-7° илиқ атрофида бўлади.

Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади, 11 ноябрда 12-15 м/с гача кучайиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг