Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Байрам арафасида Паркент бозорига ўт кетди (видео)

Байрам арафасида Паркент бозорига ўт кетди (видео)

Фото: Видеолавҳадан скриншот

7 мартдан 8 мартга ўтар кечаси соат тахминан 23:30 атрофида Паркент тумани деҳқон бозорида ёнғин келиб чиқди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бериб ўтди.

Дастлабки хулосаларга кўра, ёнғиннинг келиб чиқишига электр энергиясидан нотўғри фойдаланиш сабаб бўлган. Ҳалок бўлганлар, жароҳатланганлар йўқ.

Воқеа жойига кеча тунда вилоят ҳокими Рустам Холматов борди ва ёнғин сабабларини чуқур ўрганиш, оқибатларини бартараф этиш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берди.

Айни пайтда ёнғин тўла ўчирилган, ҳудудда вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси, ИИББ, туман ҳокимлиги мутасаддилари бўлиб туришибди. Ёнғин-қутқарув хизмати ходимлари иш олиб бормоқда.

Бозор фаолияти вақтинча тўхтатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг