Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Балиқчилик соҳасидаги илмий фаолиятни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида қарор қабул қилинди

Балиқчилик соҳасидаги илмий фаолиятни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида қарор қабул қилинди

Фото:«Fikr.uz»

Балиқчилик соҳасидаги илмий фаолиятни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий Ахборот»  канали хабар берди.

Қарор билан 2018–2021 йилларда балиқчилик соҳасида илмий фаолиятни такомиллаштириш ва халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш чора-тадбирлари дастури тасдиқланди.

Дастурда интенсив усулларда балиқ етиштиришни жорий этиш, илмий-техник грантлар ажратиш, венгер карпи, тиляпия, лаққасимон, камалак форели, қора сазан каби янги балиқ турларини етиштириш белгиланди.

Шунингдек, дастурда Астрахань давлат техника университетининг филиалини очиш, Хитойнинг Балиқчилик Фанлар академияси билан биргаликда Ўзбекистон ҳудудида Қизил китобга киритилган «Туркистон мўйловдори»  популяциясини кўпайтириш назарда тутилган.

Бундан ташқари Туркиянинг «Чучук сувлар балиқчилиги» институти билан илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш белгиланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг