Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бағдодда байрам тадбири ташкил этилди

Бағдодда байрам тадбири ташкил этилди

Фарғона вилояти, Бағдод тумани ободонлаштириш ишларига юз тутган. Президентимиз эътироф этган «Бағдод тажрибаси» сифатида туманнинг дашт ҳудуди ҳисобланган «Мурувват» МФЙда янги замонавий шаҳарча барпо этиш ишлари жадал олиб борилиб, жараёнларда 3 мингдан зиёд қурувчилар меҳнат қилишмоқда.

Айтиш жоизки, бу ерда 1260 та хонадондан иборат 61 та кўп қаватли уй-жойлар, умумтаълим мактаби, Маданият маркази, мактабгача таълим ташкилоти, янги МФЙ биноси, поликлиника, савдо мажмуаси, коворкинг маркази, спорт комплекси, истироҳат боғи сингари ижтимоий соҳа объектлари қад ростламоқда. Кўп қаватли уйларда қурилиш ишлари Мустақиллик байрамига қадар якунланиши кўзда тутилган. 

ЎзЛиДеП Фарғона вилояти Кенгаши томонидан Бағдод туманида ўтказилган «Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!» шиори остидаги мустақиллик тадбирлари ташкил этилди. 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Мавлудахон Ибрагимова ва Баҳромжон Раҳмоналиевлар, меҳнат фахрийси Машрабжон Ҳурбоев ҳамда ЎзЛиДеП Бағдод туман Кенгаши раиси Муҳаммаджон Деҳқоновлар тадбир аввалида сўз олиб, йиғилганларни Истиқлол айёми билан қутлади.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тўлқин Ҳайдаров ҳамда туман маданият уйи хонандалари томонидан куйланган Истиқлолни мадҳ этувчи қўшиқлар йиғилганларга байрам шукуҳини улашди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг