Аёлларда лидерлик қобилиятини ривожлантириш бўйича тренинг ўтказилди
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Британия Кенгашининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда олий таълим муассасаларида фаолият кўрсатаётган раҳбар аёл кадрлар учун «Олий таълим соҳасидаги раҳбар аёлларнинг лидерлик қобилиятларини ривожлантириш» мавзусида семинар-тренинг ўтказилди. Унда Буюк Британиянинг олий таълимда бошқарув ва лидерлик масалалари билан шуғулланувчи Advance HE ташкилоти бош ижрочи директори Алисон Жонс ҳамда эксперт Джо Шафферлар иштирок этди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Семинар-тренингнинг очилишида Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзиля Норбаева, Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Узокбой Бегимкулов, Ўзбекистондаги Буюк Британия элчиси ўринбосари Дэвид Спайерс, Ўзбекистондаги Британия кенгаши директори Рейчел Айленд ҳам нутқ сўзлади.
Семинар-тренинг давомида шунингдек бугун олий таълимда лидерлик масалалари, таълим соҳасидаги аёлларда лидерлик кўникмаларини ривожлантиришнинг ўзига хос жиҳатлари, замонавий бошқарув моделлари бўйича Алисон Жонс ва Джо Шафферлар иштирокидаги маҳорат дарслари, интерактив муҳокамалар, шунингдек Буюк Британиялик мутахассислар билан он-лайн форумлар бўлиб ўтади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter