Айдар - Арнасой кўллар тизимига оид хавотирли маълумот эълон қилинди
Айдар - Арнасой кўллар тизимида сув ҳажми 49.2 км кубдан 36 км кубгача камайган.
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Бош прокуратура Жиззах вилояти Айдар-Арнасой кўллар тизимининг экологик ҳолатини ўрганишган.
Ўрганишга кўра, Айдар-Арнасой кўллар тизимига қуйиладиган сув ҳажми йилдан йилга камайиб, сув захираси 49.2 км куб.дан 36,0 км кубга пасайганлиги, сувнинг шўрланиш даражаси 10-11 фоизга ошганлиги натижасида табиий буғланиш ва чўллашишнинг кескин ошганлиги, Рамсар конвенциясига киритилган «Тузкон» бўлимидаги 63,3 минг гектар майдондаги «Арнасой» орнитологик қўриқхонасининг флора ва фаунасига салбий таъсир этаётганилиги аниқланган.
Сўнгги йилларда иқлимнинг ўзгариши ва ташқи сув манбаларидан ташланаётган чучук сув миқдорда айрим йилларда камайиши ва бошқа қатор омиллар сабаб, кўллар тизимидаги сувнинг сатҳи 2 метргача пасайиб, сув ҳажми 36,8 млрд куб метргача тушган. Сувнинг минераллашув даражаси эса 5,1 г/л-8,6 г/л га, кўлнинг охирги қисмларида эса 12-15 г/л га етган.
Бош прокуратуранинг қайд этишича, ер ости сувларидан фойдаланиш учун қудуқ бурғилаш ва улардан фойдаланиш қоидаларини бузган 9 нафар шахсга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарликка доир иш қўзғатилди ҳамда Айдар-Арнасой кўллар тизимида ноқонуний ов қилган ҳуқуқбузарлардан 135,4 млн. сўм жарима ундирилиб, 25,7 млн. сўмлик даъво аризаси киритилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter