Ахборот ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича инспекцияга бошлиқ тайинланди
Ҳукуматнинг тегишли қарори билан, Ғолибшер Мелибоевич Зияев Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясининг бошлиғи этиб тайинланди.
У тайинловга қадар Вазирлар Маҳкамасидаги Бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш котибияти мудири лавозимида ишлаб келаётган эди.
Инспекциянинг аввалги бошлиғи Асаджон Ходжаев эса Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори этиб тайинланганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter