Ахборот хизматлари фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган ўқув-семинар ўтказилмоқда
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ахборот хизматлари фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган «Ахборот хизматлари фаолиятига оид назарий ва амалий аспектлар» мавзусида икки кунлик ўқув-семинари ўтказилмоқда.
Тадбирда давлат ва хўжалик бошқаруви соҳасида очиқлик ва шаффофликка асосланган самарали қарорлар қабул қилиш тизимини жорий этиш, ахборот олишда мансабдор шахсларнинг жамият олдидаги ҳисобдорлиги, очиқлиги ва масъулиятини ошириш зарурлиги қайд этилди.
– Замонавий ахборот технологиялари жадал тараққий этиб, ҳар ким ахборот тарқатиш имкониятига эга бўлган бугунги кунда вазирлик ва идораларнинг ахборот хизматлари зиммасига янада кўпроқ масъулият юкланади, – деди Агентлик директорининг биринчи ўринбосари Аваз Ходжиматов. – Ижтимоий тармоқларда бирор воқеага оид сурат ёки видеолавҳалар тарқалиши билан кўтарилган масалага ахборот хизмати ходими ташкилот номидан муносабат билдириши бугунги куннинг муҳим талабидир. Бу эса норасмий, бирёқлама ва асосланмаган ахборотлар, турли кўринишдаги тушунмовчиликлар келиб чиқишининг олдини олади. Пировардида, аҳолининг давлат органлари фаолиятига нисбатан ишончи ортади.
Ўқув-семинари давомида тингловчилар ОАВ билан ўзаро самарали ҳамкорлик қилиш, жумладан, ОАВни тўғри танлаш, ўзаро ҳамкорлик этикаси, ОАВ учун ахборот материалларини тайёрлаш каби йўналишларда билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш имкониятига эга бўладилар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter