Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Автомат ўрнига белкурак — ҳарбийлар «Сардоба фронти»нинг олд маррасида (фото)

Автомат ўрнига белкурак — ҳарбийлар «Сардоба фронти»нинг олд маррасида (фото)

Мудофаа вазирлиги таркибидаги округлар, жумладан, Марказий ҳарбий округ қўшинларида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчилар ҳам сирдарёликларга кўмак бериш мақсадида Сардоба туманига етиб келди. Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати Xabar.uz'га маълум қилди.

2 май куни округ қўмондонлиги бошчилигида етиб келган 2000 дан зиёд ҳарбий хизматчилар «Қўрғонтепа» ва «Софлик» маҳалласидаги кенг кўламли ишларга жалб қилинган. Шунингдек, округ тасарруфидаги 200 га яқин ҳарбий техникалар табиий офат оқибатларини бартараф этишда ҳам қўл келмоқда. Бунинг натижасида аксарият оилалар ўз уйларига қайта бошлади.

Жиззах, Самарқанд ҳамда Каттақўрғон гарнизонларидан ташриф буюрган ҳарбий хизматчилар эрталаб соат 06.00 дан 22.00 га қадар уйларни қайта таъмирлаш, сув чиқариш, йўлларни очиш ва бошқа ишларга кўнгилли равишда ёрдам беришмоқда.

Бундан ташқари, округ радиацион кимёвий биологик муҳофаза бўлинмалари, психологлар ҳамда тиббиёт пункти ходимлари томонидан аҳоли саломатлиги текширилиб, фуқаролар вақтинча жойлашган жойлар дезинфекция қилинмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг