Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Август ойида кутилаётган об-ҳаво маълумоти билан танишинг

Август ойида кутилаётган об-ҳаво маълумоти билан танишинг

Фото: Xabar.uz

Республика Гидрометеорология хизмати кириб келаётган август ойида кутилаётган эҳтимолий об-ҳаво маълумотини эълон қилди. 

Ўзбекистонда август ойининг ўртача ойлик ҳарорати июл ойининг ўртача ойлик ҳароратидан 1,5-2,5 даражага паст, аммо барибир бу жуда иссиқ ойдир.

Иссиқ об-ҳаво чўққисида ҳаво ҳарорати 40-43 даражага, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида еса 44-47 даражага етади.

Шундай қилиб, Тошкентда барча кузатув йиллари учун август ойида максимал ҳарорат 43,1 даражани ташкил этади, бу ҳолат 1944 йил 8 августда қайд этилган. Ушбу қийматга яқин бўлган максимал ҳарорат 2011 йил август ойида кузатилган (43,0 даража) эди.

Ўзбекистонда барча кузатув йиллари учун 2021 йилнинг август ойи энг иссиқ бўлиб, бунда ўртача ойлик ҳарорат меъёрдан 1,5-2,5 даражага юқори бўлди. Бироқ, 2021 йил август ойида экстремал юқори ҳарорат кузатилмади. Тошкентда максимал ҳаво ҳарорати 40,0 даража белгисидан бир марта бўлса ҳам юқорига кўтарилмади.

Июл билан таққослаганда, одатда август ойида салқин ҳаво кириб келиши сони кўпаяди, шунинг учун август ойида ҳаво ҳарорати 40 даража ва ундан юқори бўлган даврлар қисқа муддатли бўлиб, ҳудуднинг кўп қисмида 2-3 кундан кўп бўлмайди.

Aвгуст - йилнинг энг қуруқ ойидир. Ёмғирлар кўпинча тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кузатилади. Республиканинг текислик ҳудудларига ёмғир ҳар йили ёғмайди ва ёмғир кузатилганда эса маҳаллий хусусиятга ега бўлади.

Дунёнинг етакчи прогностик марказлари ҳисоб-китобларини жалб қилган ҳолда, Ўзгидромет томонидан тузилган дастлабки баҳолаш бўйича ушбу йилнинг август ойи ўртача иссиқ бўлади.

Ойнинг дастлабки беш кунлигида максимал ҳаво ҳарорати 35-40 даража атрофида бўлади, сўнгра ҳарорат фони 33-38 даражагача пасаяди.

Кейинчалик август ойи ўртача кўп йиллик қийматларга яқин бўлиши кутилмоқда.

Кундуз кунлари ҳарорат асосан 33-38 даража атрофида, айрим кунларда 40 даражагача бўлиши кутилмоқда. Ойнинг иккинчи ярмида ҳароратг 30-33 даражагача қисқа муддатли даврга пасайиши мумкин.

Фақат республиканинг айрим, асосан тоғ олди ва тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг