Аукцион ғолибига ер бериш учун ҳоким қарори талаб этилмайди
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини бериш ҳамда арихитектура-қурилиш ишларини амалга ошириш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали ёзмоқда.
Қарорга мувофиқ, 2019 йил 1 октябрдан:
- «YERELEKTRON» автоматлаштирилган ахборот тизимига ер участкалари бўйича маълумотларни киритиш «Давергеокадастр» органлари томонидан мустақил амалга оширилади;
- ер участкасини танлаш материалларини келишиш ва (ёки) у бўйича хулосалар бериш ваколатли ташкилотлар томонидан фақат электрон шаклда амалга оширилади;
- ер участкасини танлаш материаллари юзасидан белгиланган ташкилотларнинг хулосасини олиш талаби бекор қилинади;
- ер участкаларининг бошланғич нархи тасдиқланган минимал қиймати асосида «Давергеокадастр» органлари томонидан ижобий хулоса берилгандан сўнг 5 кун ичида аниқланади;
- ер участкаси «E-IJRO AUKSION» савдо майдончасида электрон онлайн-аукционга участканинг бошланғич нархи аниқлангандан сўнг қўшимча қарор қабул қилинмасдан жойлаштирилади;
- Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, ҳокимларнинг аукцион ғолиби номига ер участкасини ажратиш бўйича қарор қабул қилиши тўғрисидаги талаб бекор қилинади;
- қурилиш объектларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини мажбурий экспертиза қилиш талаб этилмайди.
Аукцион ғолиби бўлган шахснинг айби бўлмаганда маъмурий тартиб-таомилларга риоя қилинмаганлиги учун электрон онлайн-аукцион натижалари тўғрисидаги баённомани бекор қилиш ёки ўзгартиришга йўл қўйилмайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter