Ўзбек аскарлари мактаб ўқувчилари билан тоғда машқлар ўтказдилар (фото)
Мудофаа вазирлиги томонидан Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида жойлашган «Ҳамид Олимжон» маҳалласи ёшлари ҳамда уларнинг ота-оналари, шунингдек, кам таъминланган оилалар фарзандлари учун Угом-Чотқол тоғ тизмасида жойлашган вазирликка қарашли Тоғ тайёргарлиги ўқув-машқ маркази фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида экскурсия уюштирилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.
Дастлаб қатнашчилар денгиз сатҳидан бир минг олти юз метр баландликда жойлашган марказ фаолияти билан яқиндан танишдилар.
Экскурсия давомида ёшларга йўриқчилар томонидан тоғ тўсиқлари, қояларга кўтарлиш ҳамда тушиш бўйича амалий машқлар кўрсатиб берилди. Ўзини синаб кўришни истаган ёшлар учун техника хавфсизлигига риоя қилинган ҳолда машқларда бевосита иштирок этиш имконияти яратиб берилди.
Бундан ташқари, иштирокчилар пневматик милтиқдан отиш бўйича мерганлик маҳоратларини ҳам синаб кўрдилар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter