Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Асака ҳокими фуқарони менсимасдан гаплашгани видеоси тарқалди. Видеони тарқатган ходим жазоланган

Асака ҳокими фуқарони менсимасдан гаплашгани видеоси тарқалди. Видеони тарқатган ходим жазоланган

Видеодан скриншот.

Ижтимоий тармоқларда Асака тумани ҳокими фуқаролар билан менсимаганлик оҳангида, қўлини чўнтагига тиқиб гаплашгани акс этган видео тарқалди. 

Маълум бўлишича, кўп қаватли уйларда куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш мақсадида аҳоли билан учрашув жараёнида олинган. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

«Ушбу жараён онлайн тарзда туман ҳокимлигининг расмий телеграм каналида бериб борилган ва мухокамларга сабаб бўлган видео эътиборсизлик туфайли жойланган. Бўлиб ўтган ҳолат юзасидан масъул ҳодимларга нисбатан тушунтириш ишлари олиб борилди ва белгиланган тартибда чора кўрилди», дейилади хабарда.

Шу ўринда савол туғилади: ҳокимнинг ташрифини ёритган ходим айбдорми ёки фуқаро билан қўлини чўнтагига солиб гаплашган ҳоким? 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг