Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Арзон деган номи бор, холос...» Олий Мажлис депутати Сергелидаги уйлар ҳақида

«Арзон деган номи бор, холос...» Олий Мажлис депутати Сергелидаги уйлар ҳақида

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев «Facebook»даги саҳифасида Сергелида қурилаётган янги уйларнинг нархи ошиши ва сифати юзасидан мулоҳазаларини билдирди.  

«Ўтган йилнинг ёзида Сергелида қурилаётган уй-жойларнинг нархи кескин ошиб кетганлиги юзасидан дастлаб Тошкент шаҳар ҳокими ва «Ўзшаҳарқурилишинвест» ИК, кейинчалик Қурилиш вазирлиги, «Ўзқурилишматериаллари» АК ва бошқа масъхул идораларга депутатлик сўрови билан чиқиб, уларни ушбу масалага очиқ кўз билан, бир ойда 1 ёки 1,5 миллион даромад қиладиган уйга муҳтож оиланинг қаричи билан қараб, хулоса чиқаришларини сўровдим.

Афсус шаҳар ҳокими жамоаси ўшандаёқ бу масалага кўз юмиб қўя қолди: бир ой уриниб, ахийри сарсон сўровни «Ўзшаҳарқурилишинвест» ИКга йўналтиришган холос.

Қолганлари ҳам узоқ тушунтиришиб, оддий айтганда «аравани роса судраш»дан нарига ўтишмади. Бироқ 2019 йилда нарх ошмайди, махсус лойиҳа ишлаб чиқдик, деган ваъдалар бор эди...қани?» дея ёзади депутат. 

«Хуллас ўша вақтда қўйилган саволимга ҳозиргача жавоб ола олмаяпман: барака топгур қурувчи, директор, раис, ҳоким ва кўплаб масъуллар яна сўраяпман: Сизларнинг уйга муҳтожлар учун «арзон уй-жой», деган уйларингиз республика бўйлаб қурилаётган айрим тижорат уйларидан ҳам қимматга айланиб кетаяптику! Камига сифатсиз деган гаплар юрибди. Буни қандай изоҳлайсизлар? Бу уйларни арзон дейиш мумкинми? Гапларимга ишонмасангиз olx.uz га кириб кўринг. Ота боболаримиз амал қилиб келган лафз деган гап бор ахир, бошда келишилдими бўлди: оҳиригача лафздан қайтмаслик керак. Бизга шуни ўргатишмаганми аждодларимиз: лафзсизнинг оҳири вой ва шармандалик» дея фикрини тугатган Кушербаев.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг