Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШга юборишни ваъда қилган раҳбар қўлга олинди

АҚШга юборишни ваъда қилган раҳбар қўлга олинди

Фото: Прокуратура департаменти.

АҚШ ва Корея давлатларига ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пайариқ туман бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Унда «F.T.» МЧЖ раҳбари Ф.Б. фуқаро У.А.ни 13 000 АҚШ доллари эвазига Америка Қўшма Штатларига ишга юборишини айтиб, олдиндан 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Қўрғонтепа туман бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган терговга қадар текширувда муқаддам фирибгарлик ва бошқа жиноятлари учун судланган Д.М. ва Д.Х. фуқаро А.Ю.нинг ишончига кириб, унинг фарзандини Корея давлатига ишга юбориши эвазига 1 900 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг