Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШдан учиб келаётган ўзбек самолёти Россияда фавқулодда қўндирилди

АҚШдан учиб келаётган ўзбек самолёти Россияда фавқулодда қўндирилди

Фото: Xabar.uz

АҚШдан Ўзбекистонга учган самолёт Россияда фавқулодда қўндирилди. 

Uzbekistan Airways компаниясининг Нью-Йоркдан Тошкентга учаётган рейси бортдаги маст йўловчи сабабли Россиянинг Қозон шаҳри аэропортида фавқулодда қўнди. 

26 ёшли С.У. парвоз давомида спиртли ичимлик истеъмол қилган ва ўзини номақбул тутган. Бу бошқа йўловчиларга ёқмаган ва улар унга огоҳлантириш берган, аммо маст йўловчи тинчланишни истамаган. Шу сабабли у боғлаб қўйилган. Boeing 787 самолёти бугун, 13 январь куни маҳаллий вақт билан соат 6:10 да Қозонда қўнишга мажбур бўлган. Парвоз деярли 13 соатлик масофада вақтинча тўхтатилган.

Ҳодисага сабабчи бўлган эркак рейсдан чиқарилиб, полиция бўлимига олиб борилган ва унга нисбатан протокол тузилган. Самолёт 3,5 соат кечикиш билан Тошкентга муваффақиятли етиб келган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг