Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқанддаги «Америка режаси» барбод бўлди

Самарқанддаги «Америка режаси» барбод бўлди

Фото: Президент матбуот хизмати.

Ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан фуқароларни хорижий давлатларга ишга юбориш билан боғлиқ қатор ноқонуний ҳолатларга чек қўйилди.

Хусусан, Ургут туманида фуқаролар С.А. ва С.М. фуқаролар А.Н. ва Б.Т.нинг ишончига кириб, уларни 22 000 доллар эвазига АҚШга юборишини ваъда қилиб, олдиндан 15 400 долларини олган вақтида ушланган.

Учтепа туманида фуқаро Х.И. фуқаро О.Б.нинг ишончига кириб, унга танишлари ёрдамида 2 500 доллар эвазига Литвага ишга бориши учун ҳужжатларини расмийлаштириб, виза олиб беришини айтиб, шундан 1 500 долларини олган вақтида ушланган. 

Навоий шаҳрида фуқаролар Н.Ш. ва Н.Б. фуқаро М.С.нинг ишончига кириб, уни Жанубий Кореяга 6 ойлик мавсумий ишга юбориши эвазига 2 000 долларни олган вақтида ушланган. 

Бекобод шаҳрида фуқаро М.Ш. фуқаролар Б.Д. ва С.Д.ни Туркияга бориши учун танишлари орқали депортини ечиб, виза олиб бериши эвазига 1 000 долларини олган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, фуқароларни хорижга ишга жўнатиш қонунчиликка мувофиқ, лицензияли фаолият ҳисобланади.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг