Анвар Орипов янги лавозимга тайинланди
Сурхондарё вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган Орипов Анвар Хомитович бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилгани хабар қилинган эди.
Маълум бўлишича, у Қизириқ тумани ҳокими этиб тайинланган.
А.Орипов 1985 йилда Термиз шаҳрида туғилган. 2007 йилда Ўзбекистон миллий университетини тамомлаган, шунингдек, 2007-2010 йилларда Буюк Британиянинг Лондон шаҳри Пимлико Академияси инглиз тили курслари тингловчиси. Маълумоти бўйича мутахассислиги – иқтисодчи.
Меҳнат фаолияти давомида Тошкент вилояти ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо бошқармаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, «Ўзагроэкспорт» АЖ, Вазирлар Маҳкамасида турли лавозимларда, шунингдек, Сурхондарё вилояти ҳокимининг ўринбосари – вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимларида меҳнат қилган ҳамда мазкур тайинловга қадар вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, шу вақтга қадар Қизириқ тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Шерзод Ражабов эса Сурхондарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинлангани маълум қилинганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter