Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Аномал совуқ пайтида ҳам электр ўчирилади

Аномал совуқ пайтида ҳам электр ўчирилади

Фото: Xabar.uz

Ўзбекистонга Волгабўйи ҳудудларидан совуқ нам ҳаво массалари кириб келишига қарамасдан автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолиятига киритилаётган чекловлар давом эттирилади.

Шунингдек, энерготизимда содир бўлиши мумкин бўлган йирик аварияларни олдини олиш мақсадида маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда тасдиқланган графикларга асосан қисқа муддатли чекловлар киритилади.

Бундан ташқари, ишлаб чиқариш корхоналарига табиий газ етказиб бериш ҳажми кескин камайтирилади.

Истеъмолчиларга кунлик кўмир етказиб бериш ҳажми 5000 тоннадан 8000 тоннага оширилади. Электр энергиясини ишлаб чиқарувчи иссиқлик электр станциялари ва марказларнинг барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида кунига ўртача 49 млн куб метр табиий газ етказиб берилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг