Ангренда чуқур қудуққа тушиб кетган одам ва кучук боласи қутқарилди (фото)
Бугун, 8 февраль куни соат 11:48 да Тошкент вилояти Ангрен шаҳар 3-ёнғин-қутқарув қисми диспетчерлик хизматига ташвишли хабар келиб тушган.
Қутқарувчилар зудлик билан айтилган манзил – Ангрен шаҳар Бунёдкор кўчасига етиб борадилар.
Маълум бўлишича, фуқаро В.Б. ичимлик сувини чиқариш учун мўлжалланган чуқурлиги 16 метр бўлган қудуқ ичига тушиб кетган кучук боласини олиб чиқмоқчи бўлган. Аммо у осилиб тушаётган арқон кутилмаганда узилиб кетиши натижасида қудуққа тушиб кетган.
Қутқарувчиларнинг саъй-ҳаракатлари натижасида фуқаро ва кучук боласи қудуқ ичидан олиб чиқилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter