Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андижонда раҳбарликка тайинланган тадбиркор ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзди

Андижонда раҳбарликка тайинланган тадбиркор ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзди

Яқинда Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган Журъатбек Қувватов тадбиркорлик фаолиятини давом эттириш мақсадида эгаллаб турган лавозимидан озод қилинишини сўраб ариза ёзди.

Маълкм қилинишича, 2022 йилнинг 8 августдаги Ўзбекистон Республикасининг «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги ЎРҚ-788-сонли қонунини қабул қилинган бўлиб, ушбу Қонун 2022 йилнинг 10 ноябрь кунидан кучга кирган.

Мазкур қонуннинг 13-моддасига кўра давлат фуқаролик хизматчисига тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга, тадбиркорлик фаолияти субъектларини ташкил этишга, уларнинг муассиси (иштирокчиси) бўлишга, тадбиркорлик фаолияти субъектида ташкилий бошқарув, маъмурий хўжалик вазифаларини бажаришга чекловлар қўйилган. 

Андижон вилояти ҳокимлигининг Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган Журъатбек Қувватов тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланади.

«Юқоридаги Қонун кучга кириши муносабати билан, Қонуннинг 19-моддасида таъкидланган манфаатлар тўқнашувини олдини олиш, тадбиркорлик фаолиятини давом эттириш мақсадида Ж.Қувватов эгаллаб турган лавозимидан (Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи) озод қилинишини сўраб ариза билан мурожаат этганлиги маълум қилинади», дейилади расмий муносабатда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг