Андижонда ўзбошимчалик билан қурилган уйлар муаммоси жойида ўрганиляпти
«Давергеодезкадастр» давлат қўмитаси ҳамда Давлат хизматлари агентлигининг Андижон вилояти бошқармаси масъуллари вилоятда ўзбошимчалик билан қурилган уйларнинг эгалари билан учрашувлар ташкил этишди. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлигининг Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими «Xabar.uz»га маълум қилди.
Ҳар икки ташкилот вакиллари аҳолига Вазирлар Маҳкамасининг 461-сонли қарори моҳияти, ўзбошимчалик билан қурилган уй-жойларга эгалик ҳуқуқини эътироф этиш бўйича 2019 йил 1 майга қадар давом этадиган умумдавлат акцияси тўғрисида батафсил маълумот беришди.
Маълумот учун: бу хизматдан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилиш керак. Бугунгача Андижон вилояти бўйича давлат хизматлари марказларига шу йўсиндаги 100 га яқин мурожаат қабул қилинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter