Андижонда онкология ва гепатитга қарши дорилар... — 18 та йирик истиқболли лойиҳага инвестиция жалб қилинади
Президент ҳузурида фармацевтика соҳасини ривожлантириш бўйича йиғилиш ўтказилмоқда. Унда Инвестициялар лойиҳа маркази томонидан ишлаб чиқилган 18 та йирик истиқболли лойиҳа бўйича инвестицияларни жалб қилиш вазифаси қўйилди.
Жумладан:
- Андижонда онкология ва гепатитга қарши дорилар бўйича Ҳиндистон билан;
- Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида юрак-қон томир ва нафас йўллари, юқумли касалликлар бўйича Германия ва Туркия билан;
- Наманган, Самарқанд ва Сирдарёда тиббий буюмлар бўйича Хитой ва Корея билан ҳамкорликни йўлга қўйиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.
Шу билан бирга, жойларда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг инфратузилма билан боғлиқ муаммолари кўриб чиқилди. Мутасаддиларга вилоят ҳокимлари билан бирга бир ой муддатда кичик саноат зоналарида инфратузилмани яхшилашга ажратилган маблағлар ҳисобидан 50 миллиард сўм йўналтириш топширилди.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги янги лойиҳаларни молиялаштиришга ҳамда айланма маблағларни тўлдириш учун кредитларга 1 майга қадар 100 млн. доллар, 1 сентябрга қадар яна 100 млн. доллар жалб қилиш чораларини кўради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter