Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андижон ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Андижон ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Фото: «Xabar.uz»

Андижон вилояти ҳокими ўринбосари — оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи лавозимига Аҳмедова Гулнора Маҳмудовна тайинланди.

Гулнора Аҳмедова 1974 йилда Балиқчи туманида туғилган. 1996 йилда Андижон давлат университетини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида умумтаълим мактаблари, касб-ҳунарга ўқитиш марказларида ўқитувчи, директор ўринбосари ва директор лавозимларида, туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази раҳбари ва МФЙда ҳоким ёрдамчиси лавозимларида ишлаган.

Ушбу лавозимга тайинлангунига қадар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти бошқармаси Шаҳрихон тумани бўлими раҳбари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Аввалроқ Гулнора Абдуллаева бошқа лавозимга ўтаётганлиги сабабли эгаллаб турган лавозимидан озод этилгани хабар қилинганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг