Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Алламжонов «курдистонлик табиб» ҳақида фикр билдирди

Алламжонов «курдистонлик табиб» ҳақида фикр билдирди

Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов Ўзбекистонга келган «курдистонлик табиб» Али Маҳмуд Ҳасан масаласига муносабат билдирди.

«Али Маҳмуд Ҳасан бўйича ИИВ миш-мишлардан келиб чиққан асоссиз маълумотларга ишонмасликни айтган бўлса, Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолининг ишонч ва эътиқодидан фойдаланиб, сохта табиблик фаолияти билан шуғулланаётганлар ҳақида огоҳлантирди.

Агар уни фирибгарлиги ҳақидаги маълумотлар асосли, исботланган бўлса, нега унинг фаолияти чекланмаяпти? Уни бемалол вилоятма вилоят юриб, одамларни даволашига йўл қўйиб бериляпти.

Агар ҳақиқатда фойдали табиб бўлса, уни ҳам рўйхатга олиш, лицензия деган қоидалари бор. Гап одамлар ишончи ва ҳаёти ҳақида кетяпти.

Энди бир камига четдан келиб, хоҳлаган одам, хоҳлаган ишини қилиб кетиши қолувди? Шаҳарни дарвозаси жойида турибтими ўзи? Албатта кимдур ўлиши ёки азият чекиб, вой дод дейишини кутяпмизми?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Санитария-эпидемиологик хизмат карантин деб роса жазолашни биладику. Ёки матбуот ходимларининг озгина хатосини кўриб қолса, қонунлар ва жазоларни эслатувчи ИИВ қаерга қараяпти? Бу ҳолатда расмий муносабатнинг ўзи камлик қилади. Ишлаш керак ўртоқлар, қуруқ гапиравермай», деб ёзади Алламжонов.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ИИВ фуқароларни огоҳлантирганди.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг