Алкоголь коронавирусдан асрамайди. Аксинча...
Алкоголь COVID-2019 коронавируси юқишининг олдини олишга ёрдам бермайди. Энг яхши чора — гигиена қоидаларига амал қилиш ҳисобланади, дейди Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти расмий вакили Тарик Язаревич «РИА Новости»га берган интервьюсида.
«Йўқ. Ўткир спиртли ичимлик ёки ҳар қандай турдаги алкоголь истеъмол қилиш COVID-2019 юқишининг олдини олувчи самарали восита ҳисобланмайди. Аксинча, кўп миқдорда алкоголь ичиш алкоголдан заҳарланишга олиб келиши мумкин», — дейди мутахассис.
Язаревичнинг таъкидлашича, одам ўзини ҳимоя қилиш учун энг самарали чора — ЖССТнинг гигиена бўйича тавсияларига амал қилишдир.
Ташкилот вакилининг фикрича, вирус ҳақида ҳали кўп нарса маълум эмас, шу боис ҳар қандай одам касалланиб қолиши мумкин. Айниқса, кексалар, диабет ёки юрак касалликларидан қийналаётганлар катта хавф остида — уларда вирус жиддий шаклда ривожланиши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter