Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Алишер Усмонов ва Фаттоҳ Шодиев Тошкентдаги норасмий учрашувда иштирок этади

Алишер Усмонов ва Фаттоҳ Шодиев Тошкентдаги норасмий учрашувда иштирок этади

19 май куни Тошкент шаҳридаги Симпозиумлар саройида Москва давлат халқаро муносабатлар институти битирувчиларининг V халқаро форуми – давлат арбоблари, йирик тадбиркорлар, кўп томонлама институт раҳбарлари, нуфузли журналистларнинг норасмий учрашуви бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги матбуот хизмати хабар берди. 

Тошкент шаҳрида ўтказиладиган Форумнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири А.Комилов, «USM Holdings» асосчиси, МДХМИнинг Васийлик кенгаши раиси ўринбосари А.Усмонов, Россия маданият вазири В.Мединский, Россия Федерацияси Кенгаши раиси ўринбосари И.Умаханов иштирок этади. Табдирни МДХМИнинг Кузатув кенгаши аъзоси, ТАСС бош директорининг ўринбосари М.Гусман олиб боради.

Форумда сиёсат, хавфсизлик, иқтисод ва маданият соҳасидаги долзарб масалалар бўйича Монголия Ташқи ишлар вазири Д.Цогтбаатар, Камбоджа Таълим вазири Н.Хан Чуон, Россия фан ва таълим соҳасини назорат қилиш федерал хизмати раҳбари С.Кравцов, МДХМнинг Васийлик кенгаши аъзоси Ф.Шодиевлар сўзга чиқади. Куннинг иккинчи ярмида иштирокчилар қаторига Словакия Ташқи ишлар вазири М.Лайчак қўшилади. Барча сўзга чикувчи нуфузли меҳмонлар Москва халқаро муносабатлар институти битирувчилари ҳисобланишади.

Форумнинг асосий дастури давлат идоралари ва компаниялар раҳбарларининг бизнес учрашувларидан иборат.

МДХМИ, Жаҳон иқтисод ва дипломатия университети ҳамда Ўзбекистон ва Россиянинг бошқа олий ўқув юртлари мутахассислари иштирок этадиган тадбирда Марказий Осиёдаги кўп томонлама ҳамкорлик ва хавфсизлик масалалари бўйича экспертлараро мунозара бўлиб ўтади.

Форумда, шунингдек, универститетни ривожлантиришнинг янги стратегияси муҳокама қилинади.

Форумда Тошкент МХМИ филиали очилиши ҳакидаги дастур тақдимоти ҳам ўрин олган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг