Алишер Шодмонов шифокорлар қандай қилиб кўпроқ пул топиши мумкинлигини айтди
Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов «Kun.uz» нашрига берган интервюсида шифокорлар бир вақтнинг ўзида икки ставка ишлашлари мумкинлигини айтди. Бу кўпроқ чекка ҳудудларга бориб ишлаётган кадрларнинг четга кетиб қолишларини олдини олиш мақсадида қилинаётган имтиёздир.
«Хорижга кетганларни қайтариш билан бирга, ҳозирги ёш мутахассисларимизнинг кетиб қолишини ҳам олдини олишимиз керак. Бунинг учун биз ҳокимлар билан бирга қуйидаги ишларни амалга оширяпмиз: биринчи навбатда уларга имтиёзли равишда уй-жой бериш масаласи. Иккинчи навбатда имтиёзли равишда кредитга автомобил бериш масаласи. Шу билан бирга уларга икки ставка ишлаш шароити яратиб берилди. Илгари бунақа имконият йўқ эди, мана бу йилдан раҳбаримиз топшириғи билан, Молия вазирлиги томонидан шунга имконият берилди» дейди Алишер Шодмонов.
Шунингдек вазирнинг айтишича, шифокорларда куннинг биринчи ярмида давлат ишида, куннинг иккинчи ярмида хусусий муассасада ишлаб, қўшимча даромад топиш имконияти пайдо бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter