Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Акмал Бурхонов партиядан кетди. Депутатлик ваколати ҳам тугатилди

Акмал Бурхонов партиядан кетди. Депутатлик ваколати ҳам тугатилди

Фото: «themag.uz»

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарори билан Акмал Бурхоновнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати сифатидаги ваколати муддатидан аввал тугатилди.

Бунга унинг Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори этиб тайинлангани сабаб бўлган.

«Агентликдаги иш фаолиятимга таъсир этмаслиги учун, хусусан, манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик мақсадида Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси аъзолигини ҳам тарк этишга қарор қилдим.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати сифатида 6 йиллик фаолиятим мен учун катта мактаб бўлди. Бу янги қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишдан тортиб, сайлов округимда фуқаролар мурожаатлари билан ишлашгача бўлган ғоят қизиқ ва масъулиятли бурч!

Ўйлайманки, шу йиллар давомида давлатимиз раҳбари бошчилигида амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида орттирилган тажриба келгусида қўл келади. Юртимиз ривожига озми-кўпми ҳисса қўшишга ҳаракат қилишда давом этамиз.

Шунга қарамай, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати, сиёсий партиялар билан яқин ҳамкорликда ишлайди» — деган Акмал Бурхонов.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг