Ажойиб акция: Кучли бўл! Ахлатни қутигача олиб бор!

Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати ижтимоий тармоқлар орқали ажойиб акция тарғиботини бошлади.
Унга кўра фуқаролар тозаликни сақлашга турли сурат ва шиорлар орқали тарғиб қилинмоқда. Шу билан бирга, атроф-муҳитни ифлослантириш учун маъмурий жавобгарлик борлиги ҳам ёдга олинган.
Масалан, автомобилдан ахлатни кўчага улоқтириб кетиш — энг кам иш ҳақининг бешдан бир қисмидан тортиб, бир бараваригача жаримага тортилишга олиб келади. Ёки тозалик ва санитар тартибни сақлаш қоидасига амал қилмаган фуқаролар энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача жаримага тортилса, мансабдор шахслар энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача жарима тўлашлари лозим.
Шундай экан, кучли бўл! Ахлатни қутигача олиб бор!
Қўшимча: Мана шу каби акциялар тарғиботи давлат тилида ҳам олиб борилса, яхши бўларди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter