Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Аграр тармоқ ходимлари «Ҳосил байрами» муносабати билан рағбатлантирилади

Аграр тармоқ ходимлари «Ҳосил байрами» муносабати билан рағбатлантирилади

Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни – «Ҳосил байрами» муносабати билан аграр тармоқ меҳнаткашларининг мамлакатимиз озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашдаги фидокорона меҳнатини муносиб қадрлаш ва улуғлаш, маънавий ва моддий жиҳатдан рағбатлантириш мақсадида байрам тадбири ўтказилади. 

Тадбир 2022 йилнинг 11 декабр куни соат 10:00дан 17:00гача «Ўзэкспомарказ»да бўлиб ўтади.

Тадбир давомида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўргазма ярмаркалари, маънавий-маърифий ва маданий, хайрия тадбирлари, оммавий спорт турлари бўйича мусобақалар, кўрик-танловлар ташкил этилмоқда. 

Шунингдек, тадбирда қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган ислоҳотлар юзасидан турли мавзуларда давра суҳбатлари, тренинглар ва соҳа вакиллари учрашувлари ҳам бўлиб ўтади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг