«Адолат»дан садо чиқди: «ИИВ бундай ҳолларга «Бу янгилик эмас» деб қарашга одатланиб қолган...»
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари, «Адолат» партияси раиси Наримон Умаров Андижонда ИИВ ходимлари томонидан калтакланиши натижасида вафот этган фуқаро масаласи юзасидан баёнот берди.
«ИИБ масъулларининг мақсади бир бўлиши лозим – ҳақиқатнинг тагига етиш ва фуқароларни ҳимоя қилиш. Аммо инсон ҳуқуқларини топташ орқали адолатга эришиб бўлмайди, фуқароларни дўппослаш уларни ҳимоя қилиш ҳисобланмайди.
Афсуски, ИИВ бундай ҳолларга «Бу янгилик эмас» деб қарашга одатланиб қолган.
Албатта, айбдорлар жазосини олиши керак. Лекин, уларнинг жазо олгани марҳумни яқинларига қайтариб бермайди. Ёки бундай ҳолат бошқа такрорланмаслик кафолатини бермайди. Яъни ички ишлар тизимида ислоҳотлар натижадорлиги замон талабларига мос эмас.
Бу ҳолат бошқа такрорланмаслик учун кимнидир жавобгар қилиш, кимнидир ишдан бўшатиш, кимгадир интизомий чора билан чекланиш эмас, тизимли ислоҳотлар, янгиланишларни амалга ошириш лозим. Бунда тергов органларининг идоравий манфаатдорлигини баратараф этиш, улар мустақиллигини таъминлаш, жараёнларни шаффофлаштириш лозим» -, дея фикрини якунланган Умаров.
Эслатиб ўтамиз, Бош прокуратура баёнотига кўра, ушбу иш юзасидан уч нафар ИИВ ходими ҳибсга олинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter