Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Абдуқодир Мўминовга ҳукм ўқилди

Абдуқодир Мўминовга ҳукм ўқилди

Фото: Xabar.uz

Бугун, 4 август куни блогер Абдуқодир Мўминовга нисбатан суд ҳукми ўқилди. 

Унга кўра, Мўминов Жиноят Кодексининг 59 ва 61-моддалари тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 3 йил муддатга журналист ва блогерлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 7 йилу 3 ойга озодликдан маҳрум қилинди.

Аввалроқ, адвокат А.Мўминовнинг оилада боқувчи эканини, муқаддам судланмаганини ҳамда айбига қисман иқрорлигини билдириб, суддан мижозига нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо турини қўллашни сўраганди.

Прокурор эса Мўминовга нисбатан узил-кесил 11 йил озодликдан маҳрум этиш ва 3 йил давомида журналистик фаолиятни чеклашни сўраган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг