9–12 сентябр кунлари Тошкентдаги бир нечта кўча ёпилади
Тошкент шаҳрида 9–11 сентябрь кунлари Tashkent Music Fest 2022 мусиқа фестивали ўтказилади. Шу муносабат билан 9 сентябр соат 00:00 дан 12 сентябр соат 18:00 гача бир нечта кўча ёпилади.
Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Ёпиладиган кўчалар:
Буюк Турон кўчаси — Алишер Навоий шоҳкўчаси билан кесишмасидан Мустақиллик шоҳкўчасигача;
Истиқлол кўчаси — Буюк Турон кўчаси билан кесишмасидан Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонасигача;
Зарафшон кўчаси — Алишер Навоий шоҳкўчаси билан кесишмасидан Мустақиллик шоҳкўчасигача;
Жаваҳарлаъл Неру кўчаси — Зарафшон кўчаси билан кесишмасидан Мустақиллик шоҳкўчасигача.
Ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter