9 та шаҳарда президентлик сайловлари якунланди, иккитасида бошланди
Марказий сайлов комиссияси Матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Баҳром Қўчқоров иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Баҳром Қўчқоровнинг маълум қилишича, ҳозирга қадар Владивосток, Токио, Сеул, Кванджу, Пекин, Шанхай, Гуанджоу, Куала-Лумпур ва Сингапур шаҳарларидаги сайлов участкаларида овоз бериш жараёнлари якунланди. Ушбу сайлов участкаларида овоз бериш натижаларини аниқлаш, бюллетенларни санаш жараёнлари бошланган.
Тошкент вақти билан соат 17:00 да АҚШнинг Вашингтон ва Нью-Йоркдаги сайлов участкаларида овоз бериш бошланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter