9 май куни пойтахтимиздаги Миллий боғдан байрам салюти отилади
Хотира ва Қадрлаш кунига бағишлаб Мудофаа вазирлиги томонидан Ўзбекистон Миллий боғнинг «Наврўз» майдонидан 9 май куни соат 21.00да байрам салюти (фейерверки) отилади. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Бизга айтишларича, ҳозир «Наврўз» майдонида тўплар ва салют қурилмалари учун махсус ўт очиш позициялари жиҳозланган бўлиб, артиллерия тизимлари ва ишга тушириш қурилмалари шай ҳолатга келтирилган. Байрамга бағишлаб салют қурилмаларидан жами 42 та салют отилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter