80 та туман доривор ўсимликларни етиштиришга мослаштирилади
Бугунги йиғилишда маҳаллий фармацевтика корхоналарини қўллаб-қувватлаш бўйича чоралар белгиланди.
Жумладан:
- қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган хом ашёлар рўйхати Инвестициялар вазирлиги, Божхона қўмитаси ва Фармацевтика агентлиги томонидан тасдиқланади. Ҳозирги кунда ушбу рўйхат 5 та вазирлик томонидан тасдиқланади ва 5 йилдан буён янгиланмаган;
- маҳаллий корхоналарнинг GMP сертификатини олиш билан боғлиқ харажатлари Фармацевтика агентлиги томонидан қоплаб берилади;
- корхоналарни модернизация қилишни молиялаштириш Тўғридан-тўғридан инвестициялар жамғармаси иштирокида амалга оширилади.
Йиғилишда йил якунига қадар 80 та туманни доривор ўсимликларни етиштиришга мослаштириб, 7,5 минг гектарда плантациялар ташкил этиш (ҳозирда 600 гектар) вазифаси қўйилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter