8 май. Лавуазье фожиаси, ажал вулқони, Учинчи рейхнинг тиз чўктирилиши ва бошқа воқеалар
Байрам ва муҳим саналар
- Халқаро Қизил хоч ва Қизил ярим ой жамиятлари куни.
- Озодлик куни (Норвегия).
- Ғалаба куни (Чехия).
- Хотира ва муроса куни (Украина).
Воқеа-ҳодисалар
- 1541 йил — Испан конкистадори ва сайёҳи Эрнандо де Сото Миссисипи дарёсини очди.
- 1713 йил — Россия пойтахти Москвадан Санкт-Петербург шаҳрига кўчирилди.
- 1794 йил — Француз инқилоби трибунали ҳукми билан буюк олим, замонавий кимё фани асосчиси Антуан Лавуазье қатл этилди.
- 1842 йил — Версаль темирйўл ҳалокати натижасида камида 55 киши қурбон бўлди.
- 1886 йил — доктор Жон Пембертон «Coca-Cola» ичимлигини ишлаб чиқарди.
- 1895 йил — Хитой Тайванни Японияга топширди.
- 1898 йил — Жошуа Слокамнинг «Спрэй» қайиғидаги дунё айлана саёҳати ниҳоясига етди.
- 1902 йил — Мон-Пеле (Мартиника) вулқони отилиши 20 мингдан зиёд инсоннинг ҳалокатига олиб келди.
- 1903 йил — Биринчи ҳақиқий дирижабль — «Лебоди» 37 километрлик илк парвозини амалга оширди.
- 1945 йил — Берлин яқинидаги Карлсхорст шаҳарчасида Германиянинг Иккинчи жаҳон урушида сўзсиз мағлубиятга учрагани ҳақидаги ҳужжат имзоланди. АҚШ ва Ғарбий Европанинг кўплаб мамлакатларида Ғалаба куни сифатида нишонланади.
- 1962 йил — Лондонда сўнгги троллейбуслар қатновдан олинди.
- 1967 йил — «Куин Мэри» ва «Куин Элизабет» кемалари капитанлари ўз кемаларини эксплуатациядан чиқариш ҳақида буйруқ олишди. Бу кемалар йўловчи флоти тарихидаги энг машҳур ва улкан сузувчи қурилмалар эди.
- 2004 йил — Германия полицияси 18 ёшли «Sasser» компьютер вируси асосчисини ҳибсга олди.
Таваллуд кунлари
- 1737 йил — Эдуард Гиббон, инглиз тарихчиси.
- 1753 йил — Мигель Идальго, Мексика инқилоби етакчиси.
- 1828 йил — Анри Жан Дюнан, швейцар филантропи, «Қизил хоч» халқаро жамиятини тузиш ташаббускори, Нобел тинчлик мукофотининг биринчи соҳиби (1901).
- 1884 йил — Ҳарри Трумэн, АҚШнинг 33-президенти.
- 1902 йил — Андре Львов, француз микробиологи, генетик кодни очган, Нобел мукофоти соҳиби.
- 1916 йил — Жоао Авеланж, бразилиялик спорт арбоби, ФИФАнинг кўп йиллик президенти (1974 —1998 йиллар).
- 1926 йил — Дэвид Аттенборо, британ зоологи ва табиатшуноси, ҳайвонлар ҳақида кўрсатувлар муаллифи.
- 1975 йил — Энрике Иглесиас, испан қўшиқчиси.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter