Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

572 нафар ўзбекистонлик АҚШдан чиқариб юборилди

572 нафар ўзбекистонлик АҚШдан чиқариб юборилди

АҚШ Иммиграция ва божхона хизмати 2024 йилнинг январ-сентябр ойларида 572 нафар Ўзбекистон фуқаросини мамлакатдан чиқариб юборди.

Бу 2023 йилнинг шу давридагидан 6,5 баробар кўп.

Жами 271,5 мингга яқин чет эл фуқароси АҚШдан депортация қилинган бўлса-да, ўзбекистонликлар сони бўйича Россия, Марказий Осиё давлатлари ва бошқа қатор давлатлардан (Россия − 464, Афғонистон − 132, Тожикистон − 77, Қирғизистон − 69, Украина − 53, Арманистон − 27, Қозоғистон − 23, Озарбайжон − 13, Туркманистон − 5) олдинда.

АҚШнинг янги сайланган президенти Доналд Трамп 11 млн мигрантни мамлакатдан депортация қилишни режалаштирмоқда. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг