42 минг долларга Америка ваъда қилганлар қўлга олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Унда фуқаро Г.А. фуқаро Г.Б.нинг ишончига кириб, 3 нафар фуқарони 42 000 АҚШ доллари эвазига танишлари ёрдамида Америка Қўшма Штатларига юбориши ҳамда виза ҳужжатларини расмийлаштириб беришини айтиб, олдиндан 28 800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, Департаментнинг Учтепа туман бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган яна бир тезкор тадбирда фуқаро Ф.А. фуқаро М.Я.нинг ишончига кириб, уни танишлари ёрдамида Америка Қўшм Штатларига бориши учун ҳужжатларни расмийлаштириб, виза олиб бериши эвазига 17 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ чегарасида қарийб 3 минг нафар ўзбекистонлик ушлангани хабар берилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter