30–65 ёшдаги аёллар скринингдан ўтказилади
«Аҳолига гематология ва онкология хизматларини кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Президент қарорига кўра, онкологик касалликлар тарқалишининг олдини олиш ва эрта диагностика қилиш мақсадида 2022 йил 1 январдан бошлаб:
9–14 ёшдаги ўсмир қизлар одам папилломаси вирусига қарши эмланади;
30–55 ёшдаги аёллар бачадон бўйни ҳамда 45–65 ёшдаги аёллар кўкрак бези саратони бўйича скринингдан ўтказилади;
барча туман ва шаҳарларда «онко-назорат» хоналари ташкил этилади. Улар фаолиятининг сифати Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази махсус ахборот тизими орқали назорат қилинади;
бирламчи бўғин шифокори учун гематологик ва онкологик йўналишда қисқа муддатли семинар-тренинглар ўтказилади.
Ушбу тадбирлар бажарилишига вилоят ҳокимлари шахсан жавобгар эканлиги ҳамда гематологик ва онкологик касалликларни эрта аниқлаш, муваффақиятли даволаш ҳамда ўлим ҳолатининг камайиши улар фаолиятини баҳолашнинг асосий мезонларидан бири этиб белгиланмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter