30 апрель. Ҳитлернинг ўлими, 1-батальон, метродаги «Тинчлик», «бепул» интернет ва бошқа воқеалар
![30 апрель. Ҳитлернинг ўлими, 1-батальон, метродаги «Тинчлик», «бепул» интернет ва бошқа воқеалар](https://static.xabaruz.com/crop/2/9/720_460_95_2907547399.jpg)
Байрам ва муҳим саналар
- Ғалаба куни (Ветнам).
- Форс кўрфази миллий куни (Эрон).
- Болалар куни (Мексика).
- Қирол куни (Швеция).
Воқеа-ҳодисалар
- 1658 йил — Монреал (Канада) шаҳрида биринчи мактаб очилди.
- 1722 йил — «New England Courant» газетасида биринчи марта бильярд ўйини номи келтирилди.
- 1789 йил — Жорж Вашингтон бир овоздан АҚШнинг биринчи президенти этиб сайланди.
- 1803 йил — АҚШ Франциядан Луизианани сотиб олди.
- 1838 йил — Никарагуа Марказий Америка федерациясидан ажралиб чиқди.
- 1854 йил — Бразилияда биринчи темирйўл очилди.
- 1871 йил — Кэмп-Грант бозорчасидаги қирғин (Аризона, АҚШ). Аривайпа ҳиндуларидан 114 киши ҳалок бўлди.
- 1893 йил — Новониколаевск (ҳозирги Новосибирск) шаҳрига асос солинди.
- 1900 йил — Ҳавайи ороллари АҚШга қўшиб олинди.
- 1902 йил — Норвегия футбол федерациясига асос солинди.
- 1918 йил — Қрим республикаси ташкил этилди.
- 1934 йил — Австриянинг янги конституцияси қабул қилинди.
- 1939 йил — Нью-Йоркда жаҳон саноат кўргазмаси очилди. Ушбу тадбирни намойиш этишдан АҚШда мунтазам телетрансляциялар бошланди.
- 1945 йил — Иккинчи жаҳон уруши: совет қўшини Равенсбрюк аёллар концлагери тутқунларини озод қилди.
- 1945 йил — Иккинчи жаҳон уруши: Адолф Ҳитлер ўз жонига қасд қилди.
- 1958 йил — Гаитида давлат тўнтаришини амалга оширишга уриниш президент Франсуа Дювалье томонидан бостирилди.
- 1970 йил — Ветнам уруши: АҚШ қўшини Камбоджа ҳудудига кирди.
- 1975 йил — Ветнам уруши: Шимолий Ветнам армияси Сайгонни эгаллаши билан Ветнам уруши тугади.
- 1979 йил — Исроил давлати тузилганидан бери илк марта унинг кемаси Сувайш каналидан ўтди.
- 1984 йил — Афғон уруши: 682-мотоўқчи полкининг 1-батальони ҳалокати. Афғон урушидаги энг ҳалокатли бу жангда 57 нафардан 87 нафаргача совет жангчиси ҳалок бўлгани ҳақида маълумотлар бор.
- 1991 йил — Тошкент метросининг «Тинчлик» бекати ишга тушди.
- 1992 йил — Женевада Европа элементар зарралар лабораторияси (CERN) ходими Тим Бернерс-Ли ишлаб чиқан жаҳон ўргимчак тўри (World Wide Web) ҳамма учун бепул бўлиши эълон қилинди.
- 2002 йил — Обнинск шаҳрида дунёдаги биринчи атом электр станцияси реактори бутунлай тўхтатилди.
Таваллуд кунлари
- 1777 йил — Карл Фридрих Гаусс, немис математиги, физик ва астроном.
- 1857 йил — Эйген Блейлер, швейцариялик психиатр ва психолог. Шизофрения атамасини фанга киритиб, унинг алоҳида касаллик эканини тавсифлаб берган.
- 1883 йил — Ярослав Гашек, чех сатирик ёзувчиси.
- 1916 йил — Клод Элвуд Шеннон, америкалик математик ва муҳандис, ахборот назарияси асосчиларидан бири.
- 1946 йил — Карл XVI Густаф, Швеция қироли.
- 1956 йил — Ларс фон Триер, дан кинорежиссёри.
- 1967 йил — Филипп Киркоров, россиялик эстрада хонандаси.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter