2022 йил 1 декабрдан «Қоплонбек» ва «Зангиота» автомобил назорат пунктлари ёпилади
2022 йил 1 декабрдан икки мамлакат чегарасидаги «Қоплонбек» (Қозоғистон) ва «Зангиота» (Ўзбекистон) автомобил назорат пунктларини ёпиш режалаштирилган. Қозоғистон молия вазирлигининг Давлат даромадлари қўмитаси маълум қилишича, бу пунктларда модернизация ишлари бажарилади.
Қайта таъмирлаш жараёнида 2 та ҳаракат йўлаги 6 тага кенгайтирилади. «Қоплонбек» назорат-ўтказиш пунктининг транспорт воситаларини ўтказувчанлиги кунига 200 тадан 1000 тагача ошади, чегарадан ўтиш вақти 25 дақиқагача қисқаради, дейилади хабарда.
Аввалроқ Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги «Зангиота – Қоплонбек» назорат-ўтказиш пункти 2022 йил 1 ноябрдан 19 ой муддатга ёпилиши маълум қилинганди.
2022 йилнинг 20 октябрида Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасида Қозоғистон-Ўзбекистон давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисидаги шартнома лойиҳаси тайёр бўлганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter