Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент Шавкат Мирзиёев 2021 йилга берилган номни маълум қилди

Президент Шавкат Мирзиёев 2021 йилга берилган номни маълум қилди

Айни дақиқаларда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий мажлисга Мурожаатномаси бўлиб ўтмоқда. Давлат раҳбари нутқи давомида 2021 йилга берилган номни маълум қилди. Бу ҳақда Xabar.uz мухбири хабар берди.

Унга кўра, янги кириб келаётган йилга Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили, деб ном берилди.

«Йилга ном бериш жуда қийин ва масъулиятли иш. Биз бунин гучун кўп тайёргарлик кўрдик. Ёшларга бўлган эътиборимиз, жойлардаги вазият ва умумий муҳит инобатга олинди.

Пандемия вақтида аҳоли соғлигини мустаҳкамлаш бўйича бошланган ишларни бугун давом эттирмасак, муаммоларни ҳал қилмасак, эртага кеч бўлади. Касаллик авж олган вақтда муаммолардан, камчиликлардан қийналдик, аммо саросимага тушмадик.

Муаммоларимиз билинди ва уларни ҳал қилишда иштирок этган барчага раҳмат айтаман.

Биз ёшларга ҳамма шароитни яратиб беришимиз керак, Ўзбекистоннинг буюк келажаги учун шундай қилишимиз шарт», — деди Шавкат Мирзиёев.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг